Мигрантларга малакали маслаҳат хизматлари ташкил этилади

Мигрантларга малакали маслаҳат хизматлари ташкил этилади Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2018 йил 15 май куни Россия Федерациясининг Владивосток шаҳридан Миграция жараёнини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш фонди, “Меҳнат ресурслари” хусусий бандлик агентлигининг вакиллари ташриф буюришди. Ташриф давомида Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси мудири Ж.Махмудов, Машинасозлик кафедраси мудири Б.Мадаминов, Россия Федерациясининг Владивосток шаҳар Миграция жараёнини ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш фонди директори М.Дега, фонд эксперти Д.Дега, “Меҳнат ресурслари” хусусий бандлик агентлиги директори Н.Дега, “Болтиқ бўйи ҳалқлари ассамблеяси” раисининг ўринбосари С.Пушкарев марказ фаолияти билан таништирди. Меҳмонлар ўзбекистонлик фуқароларни Россия Федерациясида меҳнат қилиш жараёнида ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик олиб борилаётганлигини ҳамда бу ҳамкорликда Марказда ўқиётган фуқароларни ҳам қамраб олиш имконияти борлигини маълум қилишди.

admin salom 2018-05-16 08:28:36 88