Битирув оқшоми – мустақил ҳаётга оқ йўл

Битирув оқшоми – мустақил ҳаётга оқ йўл Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 16 май куни соат 10.00 да битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Сон Сонг Иль ва унинг ҳамкасблари иштирок этишди ва битирувчиларга дипломлар тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Марказнинг 5 нафар фидоий ўқитувчилари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди. 10 нафар битирувчиларга Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг совғалари тантанали равишда топширилди.

admin salom 2018-05-16 12:18:23 89