Tashakkurnoma

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчиларига дарслардан бўш вақтларини унумли ва самарали ўтказиш учун бир қанча қулайликлар яратиб берилган. Жумладан, марказ маъмурияти бир қанча спорт федерациялари билан қилинган ҳамкорликлар натижасида ўқувчилар спорт секцияларида бўш вақтларини унумли ўтказишмоқда. Бунинг натижасида Автомобиллар йўналиши ўқувчиси Сардор Одилов Россия Федерацияси Меден шаҳрида “Унверсал жанг” спорт тури бўйича ўтказилган халқаро жаҳон чемпионатида иштирок этган 15 та давлат орасида фаҳрли 1 ўринни эгаллаб ватанимиз байроғини янада юқорига кўтариб давлатимиз мадҳияси янграшига сабабчи бўлди. Бу нафақат Ўзбекистонлик спорт усталарининг ғурури ва фаҳри қолаверса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Тошкент шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ҳам фахридур!

admin salom 2018-05-29 12:12:55 55