ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИГА ҚАБУЛ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICA) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади. Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги асосий йўналишлар бўйича бепул амалга оширилади – автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар), машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, металлга ишлов бериш мутахассислари), Электр, электроника ва автоматлаштириш (электрон техника, радио ва телеаппаратураларни таъмирлайдиган мутахассислар), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютер ва бошқа турдаги оргтехникага хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш бўйича мутахассислар). Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар, ўқиш истагини билдирганларнинг ихтиёрий танловига мувофиқ, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади. Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), маълумотини тасдиқловчи ҳужжат (диплом ёки аттестат, асли ва нусхаси), соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086 форма), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5х4,5 мм ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурат. Ҳужжатлар 2018 йил 15 майдан 15 июнгача қабул қилинади. Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 мавзеси. Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, 251-26-44. www.vtct.uz www.mehnat.uz Эслатма: “Халқ сўзи” газетасининг 2018 йил 11 май 96-сонида чоп этилган.

admin salom 2018-06-01 12:10:35 53