САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

2017 йилнинг 13 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Тошкент шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқитувчилари, ходимлари ва ўқувчилари билан Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Тошкент шаҳридаги Ваколатхонаси директори Сон Сонг Иль ҳамда ваколатхона вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сон Сонг Иль илк бор марказ очилишида, яъни 2012 йилнинг июль ойида қатнашганлигини ҳаяжон билан хотирлаб, мен “Сизнинг ватанингизга ташрифни соғинган эдим” дея таъкидлади ва, шу ўринда, марказ фаолиятини янада равнақ топиб, Ўзбекистон-Корея давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожида KOICA ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан мамнун эканлигини айтиб, икки халқ ўртасидаги ҳамкорлик узоқ йиллар давом этишига умид билдирди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази - «UNICON.UZ» масъул ходими Махмудхон Мубаширов томонидан Корея давлати мисолида ахборот технологияси тизимининг тарихи ва ҳозирги электрон хукумат тармоғи ривожланиши босқичлари ва истиқболи ҳақидаги тақдимоти намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб, турли савол-жавобларга бой тарзда утди, ва бундай тадбирларни марказда мунтазам равишда тез-тез ўтказиб туриш хақида келишиб олинди.

admin salom 2017-10-17 11:22:17 16