1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни

Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси мудири Ж.Махмудов сўзга чиқиб барча ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, тадбирни очиб берди. Шундан сўнг бирин кетин “Ер усти транспорт тизимлари” ҳамда “Машинасозлик ишлаб чиқариш жиҳозлари ва уларни автоматлаштириш” йўналишлари ўқувчилари ўзларининг байрамона хазиломуз чиқишларини намойиш қилишди. Тадбирда турли қизиқарли савол жавоблар, бошқотирмалар устозлар ва томошабинларга янада завқ бахш этди. Тадбирда ҳодимлар ҳамда ўқувчилардан ташқари Кореялик волонтёрларимизнинг иштироки байрамни янада бойитди. Тадбир сўнгида устоз ва мураббийларни тақдирлаш маъносида фахрий ёрлиқлар берилди.

admin salom 2017-10-17 11:28:16 60