Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш

2018 йил 30 январь куни Тошкент шаҳридаги WYNDHAM Tashkent Hotel меҳмонхонасининг конференция залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Кореянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан «Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси» доирасида семинар ташкил этилди. Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA), Корея савдо-саноат палатаси, Корея касб-ҳунарга ўқитишни ривожлантириш маркази (KRIVET) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарлардаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари масъул ходимлар иштирокидаги семинар юқори савияда ўтказилди.

admin salom 2018-02-01 08:22:59 75