Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 20 апрель куни “Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси” мудири Ж.Махмудовнинг 2018 йил январь-апрель ойларида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисоботи Марказ ходимлари томонидан муҳокама этилди Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан тузилган ҳамкорлик шартномаларига кўра уларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу жумладан: “Тошкент труба заводида” -77 нафар, “General Motors Powertrain-Uzbekistan” МЧЖ да - 21 нафар, Андижондаги “SPZ BEARINGZ” ҚК сида -18 нафар, Тошкент “Агрегат заводи” АЖда - 67 нафар, Автокомплект заводида - 10 нафар, Бурмеханика заводида - 3 нафар, Артель компаниясида - 8 нафар, Жиззах аккумлятор заводида - 7 нафар, “ALUTEX” ҚК сида - 12 нафар, “PRO CАB” ҚК сида - 11 нафар битирувчилар ишга жойлашди. Бугунги кунда “Пайвандлаш технологиялари маркази” МЧЖ, “RAVON NUR OSIYO SERVIS” МЧЖ, “Driver’s Village Auto Service“ МЧЖ ҳамда “TOSHAFUS “ МЧЖ лари билан ҳамкорлик шартномалари тузилган бўлиб, марказ ўқувчилари ушбу корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётларини ўташ чоралари кўрилди. Ж.Махмудовга қуйидаги вазифаларни амалга ошириш топлишилди: Марказда автомобиль бошқариш учун ўқитиш масаласини хал этиш чоралирини кўриш; хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш; ишга жойлашган битирувчилар тўғрисида мақола тайёрлаш; функционал вазифаларда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш; вазирлик ва бошқармалар билан ҳамкорликни кучайтириш.

admin salom 2018-04-20 09:11:53 4