2018 йил 3 май куни Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекисон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қарашли Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 3 май куни Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати директори Квон Ки Мок ва ўринбосари Чой Сеон Вунгни Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов ҳамда марказ Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси мудири Ж.Махмудов қабул қилдилар. Шу билан бирга, 30 кишидан иборат пайвандловчилар гуруҳининг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш режалаштирилганлиги, улар курсни мувафаққиятли тугатгач ва корейс тили имтиҳонларидан ўтгач, Корея Республикасига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилиши тўғрисида тўхталиб, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги таклифига кўра, Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-хунарга ўқитиш маркази салоҳиятидан фойдаланилган ҳолда, юқоридаги ўқитиш курслари ташкиллаштириш режалаштирилди.

admin salom 2018-05-03 14:27:28 74