Ёшларнинг бандлигини таъминлашнинг самарали механизимлари бўйича ҳамкорлик.

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2018 йил 10 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасининг вакиллари ташриф буюришди. Ташриф давомида Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси, Ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи Юлия Олейник ва унинг ҳамкасбларини марказ фаолияти билан таништирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси, Ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи Юлия Олейник ва унинг ҳамкасблари марказ билан ёшларнинг бандлигини таъминлашнинг самарали замонавий механизимларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Тадбирда Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг вакили Юлдуз Шерхонова ҳам иштирок этиб, биргаликда амалга ошириладиган ишларни корес тилига таржима қилиш ва бу ҳақда KOICA вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини етказилишида ёрдам бериши мумкинлигини билдириб ўтди.

admin salom 2018-05-11 09:16:05 93