Китоблар улуғликка элтувчи йўлдир

Бутун инсониятни зулмат, жаҳолат, залолатдан фақат илму маърифатгина халос эта олиши барчага маълумдир. Ва мана шу илму маърифат китоб ўқиш, илм олиш билангина бўлади. “Илм” сўзи Қуръони каримнинг 811 жойида турли маъноларда келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаром-харишлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Дарҳақиқат, илм олишлик, онг, англаш ва тафаккур қилиш, биз инсонларни Аллоҳ таоло томонидан яратилган бошқа махлуқотлардан ажратиб турувчи меъзон, инсонни улуғловчи неъмат саналади. Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 12 май куни Марказ учун олинган янги китобларнинг кўргазмаси бўлиб ўтди. Китоб ўқишликнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам мавжуддир. Қуйида уларнинг бир нечтасини санаб ўтамиз: атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилишлик асабни тинчлантиради; эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради; инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради; статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи қашшоқликда яшар экан, китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан; мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликни олдини олишга ёрдам беради. Қалбларимиз асло китобнинг тафаккур озуқасидан узилиб қолмасин.

admin salom 2018-05-12 09:07:20 88