Admin 02-02-2021 15:47 177

Тошкент шаҳридаги Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида соҳани замон талаблари даражасига чиқариш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсади турибди

«Тошкент шаҳридаги Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази» томонидан амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида соҳани замон талаблари даражасига чиқариш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсади турибди.

2021 йил 30 январ куни «Ўзбекистон Мебель ва ёғочсозлик корхоналари Уюшмаси» ҳамда «Тошкент шаҳридаги Ишсиз фуқароларни касб- ҳунарга ўқитиш маркази» вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу музокаралар чоғида икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Имзоланган ҳужжат доирасида «Ўзбекистон Мебель ва ёғочсозлик корхоналари Уюшмаси» ходимларини «Тошкент шаҳридаги Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази»да касб малакасини ошириш бўйича ўқитиш режалаштирилган.

Ушбу келишув асосида Мебель ва ёғочсозлик корхоналари Уюшмасининг ходимларини Марказнинг тегишли йўналишларида таълим олишлари хамда малака оширишлари йўлга қўйилиши кутилмоқда. Шунингдек, «Машинаcозлик ишлаб чиқариш технологияси» йўналишларида таҳсил олаётган ўқувчиларни амалиёт ўташ учун ушбу корхонага йўналтириш мақсад қилиб олинди. Амалиёт даврини муваффақиятли якунлаган битирувчи курс талабалари иш билан таъминланади.

Hamkorlar